1

Ўзбекистон ТИВ Кобулда содир этилган террорчилик хуружи юзасидан баёнот берди

СИЁСАТ 13.01.2023, 08:59
Ўзбекистон ТИВ Кобулда содир этилган террорчилик хуружи юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти Кобул шаҳрида Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида содир этилган террорчилик хуружи юзасидан расмий баёнот берди. 

“Жорий йил 11 январь куни Кобул шаҳрида Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралаймиз.

Ушбу қабиҳ ҳаракат кўплаб инсонлар, асосан, ташқи сиёсат идораси ходимлари орасида қурбонларга сабаб бўлди.

Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз”, - дейилади баёнотда. 

Эслатиб ўтамиз, 11 январь куни Кобулда ТИВ биноси олдида портлаш содир бўлиб, 7 киши ҳалок бўлди, 10 киши яраланди. Портлашни ИШИД ўз зимммасига олди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1