АсосийJamiyat

16 январдан Ўзбекистонда кундузги максимал ҳарорат "плюс"га яқинлашади

'16 январдан Ўзбекистонда кундузги максимал ҳарорат "плюс"га яқинлашади'ning rasmi

16 январдан республиканинг катта қисмида кундузги максимал ҳароратлар "плюс" ҳароратга яқинлашади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди. 

Унга кўра, республикада арктик антициклон чекка қисмининг фаол таъсири 14 январь куни ҳам сақланади. 15 январдан эса аста-секин антициклон ҳудудлармиздан шарққа томон "сурилади".

"Оғир карвон" совуқ антициклоннинг минтақадан бутунлай чиқиб кетиши 18 январь саналарига тўғри келиб, водий вилоятлари шу кун ҳам унинг таъсирида бўлади. Юқори эҳтимол, 19 январдан водийда ҳам кундуз кунлари плюс ҳароратлар кузатила бошлайди.

Ўзгидромет синоптикларига кўра, 17 январдан республика шимоли ва жанубидан кейинроқ, 19 январга қадар шимоли шарқ ва шарқий вилоятларда кундуз куни плюс нол ҳароратга яқинлашамиз. Тунлари ҳам аёз қаҳратонлар бироз юмшайди.

    Бошқа янгиликлар