АсосийJamiyat

Учтепа туманидаги туғруқхонада "свет" ўчдими?

'Учтепа туманидаги туғруқхонада "свет" ўчдими?'ning rasmi

Кеча ижтимоий тармоқда “Учтепа туманидаги туғруқхонада газ ва электр энергияси йўқ” мазмунида хабар эълон қилинди. Бу бўйича Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати расмий маълумот эълон қилди.

Маълум қилинишича, 12 январь куни соат 16:00да Учтепа туманидаги 9-туғруқхонани электр энергияси билан таъминловчи иккита тармоқнинг бирида носозлик юзага келган ва соат 16:30да қайта тикланган. Аммо битта тармоқ орқали мазкур туғруқхона, хусусан туғруқ бўлими электр энергияси билан узлуксиз таъминланган.  

Мазкур туғруқхона раҳбарияти билан боғланилганда видеодаги ҳолат ушбу туғруқхонада бўлмаганини, туғруқ бўлимларида электр энергиясида узилиш кузатилмагани маълум қилинди.

Видеодаги ҳолатдан ҳам кўриш мумкинки, туғруқхонанинг бошқа палатасида электр энергияси мавжуд.

Шу муносабат билан ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар ўз тасдиғини топмади. 

Шу ўринда фуқаролардан ва айрим ижтимоий тармоқ админларидан бу каби тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар