Бироз аввал, Ўзбекистонга 10-15 январь кунлари аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан 2023-йилнинг 13-14-15 январь кунлари "Тошкент — Бухоро — Тошкент" йўналишидаги 766/765-сонли “Афросиёб” электропоездининг қатновини бекор қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Шу муносабат билан йўловчиларга ноқулайликлар туғдирмаслик мақсадида, шу кунлари "Тошкент — Бухоро — Тошкент" йўналишдаги ҳаракатланувчи қуйидаги йўловчи поездларга қўшимча вагонлар уланади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Булар:
⠀
1) 12/11-сонли "Тошкент — Самарқанд — Бухоро — Тошкент" йўналишида ҳаракатланувчи “Шарқ” йўловчи поездига ҳар куни 2 тадан (қўшимча 94 та ўрин) вагон уланади.
⠀
2) 56-сонли "Тошкент — Бухоро — Хива — Тошкент" йўналишидаги йўловчи поездига ҳар куни 3 тадан (қўшимча 162 та ўрин) вагон уланади.
⠀
3) 125-сонли "Андижон — Тошкент — Бухоро" йўналишидаги йўловчи поездига ҳар куни 3 тадан (қўшимча 162 та ўрин) вагон уланади.






