Ижтимоий тармоқарда совуқ сабаб носозлик юзага келиши оқибатида автобус эшиклари очиқ ҳолда ҳаракатлангани тасвирланган видео тарқалди.
"Тошшаҳартрансхизмат" видеога муносабат билдирди.
Қайд этилишича, аномал совуқ сабабли Тошкент шаҳридаги 117-йўналишда ҳаракатланувчи жамоат тарнаспорти автобус эшигининг механизмидаги ҳаво тизими музлаб қолган. Натижада ҳайдовчи автобус салонида йўловчилар борлигини инобатга олиб, уларни охирги бекатга етказиб қўйиш мақсадида ҳаракатни давом эттирган ҳамда йўловчиларни бекатга етказгандан сўнг автобусга техник ёрдам кўрсатилган.
Автобусга техник ёрдам кўрсатилиб, камчилик бартараф этилгандан сўнг соат 15:20 да яна йўналишга чиқарилган.
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан барча автобус саройи мутасадди раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилиб, ҳар шанба куни бўлиб ўтадиган ‘Ҳайдовчилар куниʼ йиғилишида ҳайдовчи ва чиптачиларга фавқулодда ҳолатлар юзага келган вақтда қандай ҳаракатланиш зарурлиги бўйича яна бир бор тушунтириш ишларини олиб бориш зарурлиги тўғрисида топшириқлар берилди", дейилади хабарда.






