АҚШ президенти Жо Байден ва Япония бош вазири Фумио Кисида Вашингтондаги учрашувдан сўнг Россиянинг Украинага эҳтимолий ядровий зарбаси юзасидан кескин баёнот беришди. Бу ҳақда "Zamon.uz" хабар бермоқда.
“Биз аниқ таъкидлаймизки, Россия томонидан Украинада ядро қуролидан ҳар қандай фойдаланиш бутун инсониятга қарши асоссиз душманлик ҳаракати бўлади”, — дейилади қўшма баёнотда.
Япония ва АҚШ раҳбарлари, шунингдек, Украинани сўзсиз қўллаб-қувватлаган ҳолда РФга қарши санкциялар қўллашда давом этишларини таъкидладилар.






