Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Эрон ҳукуматининг мудофаа вазири собиқ ўринбосари Али-Ризо Акбарийни қатл қилиш ҳақидаги қарорини шафқатсизлик, деб баҳолади.
"Эронда Британия ва Эрон фуқароси Алиризо Акбарийнинг қатл этилишидан ҳайратдаман. Бу ўз халқининг инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилмайдиган ваҳший режим томонидан амалга оширилган шафқациз ва қўрқоқлик ҳаракатидир. ”, деб ёзди Британия ҳукуматлари раҳбари Twitter саҳифасида.
Аввалроқ IRNA агентлиги суд органларига таяниб, ўлим жазоси ижроси ҳақида хабар берган эди. Уларга кўра, Ислом Республикаси собиқ мудофаа вазирининг собиқ маслаҳатчиси, 1997—2005-йилларда хизмат қилган Али Акбарий Буюк Британия фойдасига жосуслик, шунингдек, коррупцияда айбдор деб топилган. Шу билан бирга, Акбарий ўзига қўйилган барча айбловларни инкор этиб, улар асоссиз эканини таъкидлаган.
"Би-би-си"нинг форс тилидаги нашри собиқ амалдор тахминан 10 ой олдин ҳибсга олинганини, ҳибсда қийноққа солинганини иддао қилган.
Британия Эрон ҳукуматини Акбарийни қатл этишдан воз кечишга чақирди. Мисол учун, Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли бўлажак қатлни "инсон ҳаётига мутлақо ҳурмасизлик кўрсатадиган ваҳший режимнинг сиёсий мотивли ҳаракати" деб атаган.






