Ижтимоий тармоқларда ёнаётган уйларни ўчириш учун келган Ўт ўчириш машиналарида сув музлаб қолган айтилган хабарлар тарқалди. Хабарларга кўра, уйлар 12 соат ёнган.
ФВВнинг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 13 январь куни соат 00:23 да Тошкент вилояти Зангиота тумани Назарбек ҳудуди “Бешқўрғон” МФЙ Дўстлик кўчасида бир-бирига туташ бўлган хонадонларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 1:03 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 2:34 да қуршаб олинган ва соат 5:05 да бартараф этилган. Ёнғин 4 соат 2 дақиқада ўчирилган. Айтилишича, ёнғин 12 соатда ўчирилган деган хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ёнғин натижасида 2 та уйнинг 200 кв.м (100 кв.м, 100 кв.м) майдонда томи, ичи ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйларнинг 450 кв.м (200 кв.м ва 250 кв.м) майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа таҳминан
26 км.ни ташкил этади. Ёнғин-ўчириш автомобиллари доим ҳар қандай вазиятда жанговор шай ҳолатда туради.






