АсосийJamiyat

Тошкентда савдо марказлари ва истироҳат боғларининг иш вақтига чеклов ўрнатилди

'Тошкентда савдо марказлари ва истироҳат боғларининг иш вақтига чеклов ўрнатилди'ning rasmi

Тошкент шаҳаридаги озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналаридан ташқари барча савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истироҳат боғлари қисқартирилган иш режимига ўтказилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Ушбу  чеклов ҳаво-ҳароратининг кескин пасайши даврида аҳоли хонадонларига электр ва газ таъминотини узлуксиз етказиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Шу боис, барча савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истирохат боғлари иш фаолиятини эрталаб соат 10-00 дан 17-00га қадар амалга ошириши лозим.  

Иш вақтидан сўнг, барча электр асбоблари, иситиш ускуналарини ўчирилган ҳолда электр ва газ истеъмолини тўхтатиш талаб этилади.

 

    Бошқа янгиликлар