АсосийDunyo

Украинадаги урушда қанча тинч аҳоли ҳалок бўлгани маълум қилинди

'Украинадаги урушда қанча тинч аҳоли ҳалок бўлгани маълум қилинди'ning rasmi

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, кенг кўламли босқин бошланганидан бери 18 096 нафар украиналик тинч аҳоли жабр кўрди. Шу жумладан, 6 952 киши ҳалок бўлган, яна 11 144 киши жароҳатланган. Бу ҳақда БМТ Бош котиби ўринбосари Розмари Дикарло Украинадаги инқирозга бағишланган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида айтди.

Дикарлонинг сўзларига кўра, биргина Бахмутда декабрь ойи бошидан буён кучайган жанговар ҳаракатлар оқибатида 22 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, яна 72 нафари яраланган.

Шу билан бирга, у асл кўрсаткичлар бундан анча юқори бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Дикарло уруш Украинага катта зарар етказганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Россия босқини 7,9 миллион украиналикни ватанни тарк этиб, қўшни Европа мамлакатларига кўчиб ўтишга мажбур қилган. Яна 5,91 миллион киши мамлакат ичида кўчирилган.

    Бошқа янгиликлар