АсосийJamiyat

“Бухоро туризм маркази” бошқа ерга қуриладиган бўлди

'“Бухоро туризм маркази” бошқа ерга қуриладиган бўлди'ning rasmi

Сўнгги кунларда оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Бухоро шаҳрида “Бухоро туризм маркази” қурилиши бўйича кенг жамоатчилик ва фуқаролар фикрини инобатга олиб, бошқа мақбул ер майдонлари танланади. Бухоро вилояти ҳокимлиги хабар берди. 

Хабарда айтилишича,  “Бухоро туризм маркази” лойиҳаси дастлабки босқичда тайёрланмоқда. Ушбу лойиҳа пухта ишлаб чиқилгандан сўнг тегишли тартибда барча келишувлардан ўтказилади.

Маълум қилинишича, ЮНЕСКО умумжаҳон марказининг тегишли хулосаси олинган ҳолда, якуний қарор қабул қилинади ва шундан сўнг қурилиш ишлари бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент топшириғи билан Бухородаги туристик марказ қурилиши учун стадион бузилмаслиги ҳақида хабар берган эдик. 

    Бошқа янгиликлар