АсосийDunyo

"Мимино" филми бош қаҳрамони Вахтанг Кикабидзе 84 ёшида вафот этди

'"Мимино" филми бош қаҳрамони Вахтанг Кикабидзе 84 ёшида вафот этди'ning rasmi

Совет ва грузиялик актёр, қўшиқчи ва кинорежиссёр Вахтанг Кикабидзе вафот этди, деб хабар берди Мтавари Архи телеканали. 

"Актёр 84 ёшида вафот этди. Сўнгги йилларда у оғир касал эди",–дейилади хабарда.

Кикабидзе 1938 йилда Тбилисида туғилган. 1966 йилда "Орера" ансамблига (зарбли чолғу асбоблари, вокал) қўшилди. Худди шу йилда у "Тоғлардаги учрашув" филмида дебют қилди ва бир йилдан сўнг Жорж Данелиянинг "Йиғлама!" филмида рол ўйнади.

Картагена халқаро кинофестивалида энг яхши актёр мукофотига сазовор бўлди. Кейинги муҳим филм "Верийский кварталининг оҳанглари" картинаси бўлди. 1977 йилда "Мимино" филми чиқди, унда актёр учувчи Валентин Мизандари ролини ўйнади.

    Бошқа янгиликлар