Аввалроқ, Сурхондарёдаги барча таълим муассасаларида қишки таътил яна узайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Қуйидаги вилоятларда ҳам таътил 18 январга қадар узайтирилгани расман эълон қилинди:
- Қорақалпоғистон Республикаси (мактаб, боғча, олий ва ўрта махсус);
- Тошкент шаҳри (мактаб ва боғча);
- Андижон (таълим муассасалари);
- Бухоро (мактаб, боғча, олий ва ўрта махсус);
- Наманган (мактаб, боғча, олий ва ўрта махсус);
- Сирдарё (мактаб ва боғча);
- Сурхондарё (мактаб, боғча, олий ва ўрта махсус);
- Фарғона (мактаб ва боғча);
- Хоразм (мактаб ва боғча);
- Тошкент вилояти (мактаб);
- Қашқадарё (мактаб, боғча, олий ва ўрта махсус).
Таътил узайтирилдими ёки эртага дарслар бўладими, шу саволга расман жавоб бермаган 3 та вилоят ҳокимлиги қолди. Булар Самарқанд, Жиззах ва Навоий вилоятлари.






