АсосийJamiyat

Чилонзор туман ҳокими ўринбосари газ ва "свет"дан муаммоси бор фуқароларни иссиқ ётоқхонага таклиф қилди

'Чилонзор туман  ҳокими ўринбосари газ ва "свет"дан муаммоси бор фуқароларни иссиқ ётоқхонага таклиф қилди'ning rasmi

Чилонзор туман  ҳокими ўринбосари  Алишер Хатамовнинг туман аҳолисига мурожаат қилиб уйи совуқ аҳолини иссиқ ётоқхоналарга таклиф қилди. 

"Республикамизда аномал совуқ давом этиши муносабати билан ётоқхоналаримизда жойлар мавжудлигини маълум қиламиз. Кимда кимнинг уйида газ ва "свет"да муаммо бўладиган бўлса, уйлари совиб кетаётган бўлса, ётоқхоналаримизга жойлашишингиз мумкин. Ётоқхонага жойлашган фуқаролар иссиқ овқат билан ҳам таъминланади",–дейилади ҳоким ўринбосари мурожаатида.   

Шунингдек, Алишер Хатамов мурожаатида ўз телефон рақамини ҳам қолдирганю.

"Шу муносабат билан ўзимнинг  +998983671080 рақамимга мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз.  Чилонзор туман ҳокимлиги 24 соат режимида ишлаяпти",– дейди Хатамов.

    Бошқа янгиликлар