АсосийSport

Россия клуби ўзбекистонлик Рустам Ашурматов трансферини эълон қилди

'Россия клуби ўзбекистонлик Рустам Ашурматов трансферини эълон қилди'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиларидан бири Рустам Ашурматов яна легионерга айланди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Россиянинг “Рубин” жамоаси уни ўз таркибига қўшиб олганини расман маълум қилди. Аввалроқ яна бир вакилимиз Умарали Раҳмоналиев ҳам айнан шу клуб билан шартнома имзолаганди.

“Жамоамиз таркиби ўзбекистонлик 26 ёшли ҳимоячи Рустам Ашурматов билан тўлдирилди. У 3,5 йиллик шартномага имзо чекди ва 5-рақам остида ҳаракат қилади. Хуш келибсан, Рустам!”— дея ёзиб қолдирди қозонликлар матбуот хизмати.

    Бошқа янгиликлар