Ижтимоий тармоқларда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 18 киши “Цефтриаксон" антибиотикидан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса бу маълумотни рад этди.
“Цефтриаксонга нисбатан кўнгилсиз реакциялар бўйича беморнинг ўлими билан тугаган ҳолатлар қайд этилмаган. Қозоғистон ССВ Тиббий ва фармацевтик назорат қўмитасига ва унинг Олмаота шаҳри бўйича ҳудудий департаментига бундай шикоятлар келиб тушмаган”, — дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот щрнида: Цефтриаксон — антибиотик. У сепсис, менингит, турли хил инфекциялар, пневмония каби касалликларнинг кенг турларини даволашда қабул қилинади. Бу дори Қозоғистонда лицензияга эга бўлиб, деярли барча дорихоналарда сотилади.