Бухоро вилоятида совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётганидан келиб чиқиб, Бухоро вилоятидаги мавжуд барча даражадаги таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнлари 18 январдан бошланиши белгиланган эди.
Бироқ жорий ҳафтада ҳам об-ҳавода пасайиш кузатилаётганлиги, шунингдек, ота-оналарнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, вилоятдаги мактабгача, мактаб ва профессионал таълим муассасалари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий ўқув юртларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоятда ўқув машғулотлари 23 январь, душанба кунидан бошланади.