1

Қашқадарёдаги тўйда қўшни вилоятлик меҳмон куёвнинг дўстини пичоқлаб ўлдирди

ЖАМИЯТ 17.01.2023, 13:55
Қашқадарёдаги тўйда қўшни вилоятлик меҳмон куёвнинг дўстини пичоқлаб ўлдирди

2022 йилнинг 24 июль куни Қашқадарё вилоятининг Нишон туманидаги маҳаллалардан биридаги тўйда содир бўлган жанжал оқибатида куёв жўралардан бири пичоқланади. Жабрланувчи ўшанда кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай вафот этган. 

Ўша кунги мудҳиш ҳодисадан сўнг вилоят ИИБнинг берган хабарига кўра, Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтган суд мажлисида 2 кишига ҳукм ўқилди.

"Сурхондарёдан Қашқадарёга тўйга келгандик. Кечқурун шу тўйда торт кесиш вақтида жанжал келиб чиқди. Марҳум Ж. Аъзамов ўша ерда пичоқланган", - дейди судланувчилардан бири.

Суд ҳужжатларига кўра, ўша куни тўйга келган сурхондарёлик меҳмонлардан бири куёвнинг дўстлари билан тортишиб қолади. Бунга сабаб торт кесиш маросимида бошқа бир куёвжўра ўша ердаги аёллардан бирига туртилиб кетгани ва кейин уни ҳақорат қилгани бўлади.

Қўшни вилоятлик меҳмон эса шу йигитнинг танобини тортиб қўймоқчи бўлганида жанжал катталашиб кетади.

Жанжал оқибатида меҳмон йигит уларни ажратмоқчи бўлган бошқа бир йигитга пичоқ санчади.

Судланувчи Х.Ҳ. га Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 59-моддасига асосан 18 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Шу тўйда иштирок этиб, безорилик қилган ва жиноят юзага келишига сабабчи бўлган A.H.ga эса 3 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1