АсосийDunyo

Қирғизистон электр энергияси истеъмоли бўйича рекорд ўрнатди

'Қирғизистон электр энергияси истеъмоли бўйича рекорд ўрнатди'ning rasmi

Қирғизистон сўнгги уч кун ичида электр энергияси истеъмоли бўйича рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Хуман сайти Kabar ахборот агентлигига таяниб хабар берди


Унинг сўзларига кўра, мамлакатда кузатилаётган ғайритабиий совуқ туфайли энергетика тизимига юклама кучайган.
"Ўтган суткада 76 миллион киловатт соат энергия истеъмол қилинди. Сўнгги бир неча кун давомида кечқурун энергия тизими жорий қувват чегарасида ишламоқда, бу иситиш мавсумида қабул қилиниши мумкин эмас. Ускуналарнинг хавфсиз ишлашини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида энергетиклар бутун республика бўйлаб ГЭС ва подстанцияларда туну-кун навбатчилик қилмоқда", - деди у.

    Бошқа янгиликлар