Расман: "UzAuto Motors" автомобилларининг нархи пасаяди

ЖАМИЯТ 17.01.2023, 20:31
Расман: "UzAuto Motors" автомобилларининг нархи пасаяди

"UzAuto Motors" компанияси 2023 йилнинг 17 январь санасидан бошлаб аввал тузилган шартномалар бўйича автомобилларни етказиб беришни қайта тиклайди. Бу ҳақда компания телеграм каналида эълон қилинди. 

Маълум қилинишича, 2023 йилдан бошлаб ҚҚС ставкасининг 15 фоиздан 12 фоизгача пасайгани муносабати билан автомобиллар нархи ҳам пасаяди.

Автомобиль нархининг пасайиши бугунги кунга қадар жисмоний ва юридик шахслар томонидан тузилган ҳамда шартнома шартларига мувофиқ тўловни амалга оширган амалдаги шартномаларга нисбатан қўлланилади.  

"Ҳурматли харидорлар, шартномангиз бўйича автомобил нархининг қанчага пасайганлиги ҳақида маълумот олиш учун ўз дилерлик марказингизга мурожаат қилишингизни сўраймиз",–дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1