1

Афғонистонда аномал совуқдан саккиз мингга яқин жонивор ҳалок бўлди

ДУНЁ 17.01.2023, 21:22
Афғонистонда аномал совуқдан саккиз мингга яқин жонивор ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Нимроз, Фараҳ, Бодғиз вилоятларида аномал совуқда тўрт мингга яқин қорамол нобуд бўлди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди

Хабарда айтилишича, Нимроз вилоятида аномал совуқ туфайли уч мингдан ортиқ чорва моллари, жумладан, сигир, туя, қўй ва отлар нобуд бўлган. Мазкур ҳолатнинг аксарияти Хашруд туманида кузатилган.

"Толибон"нинг Нимроз вилоятидаги қишлоқ хўжалиги департаменти 2 534 бош чорва моллари нобуд бўлганини тасдиқлаган.

Фараҳ вилоятидаги манбалар Балаблоқ ва Фарарод туманларида мингга яқин қорамол совуқ оқибатида нобуд бўлганини айтмоқда. Балаблоқ туманидаги бир қанча оилаларнинг камида 30-40 қорамоли нобуд бўлган. Бодғис вилоятида эса тўрт минг бошдан ортиқ чорва моллари аномал совуқ қурбонига айланган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда 25 киши аномал совуқдан вафот этди

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1