Самарқанд триатлон бўйича халқаро турнирга мезбонлик қилади

СПОРТ 18.01.2023, 11:23
Самарқанд триатлон бўйича халқаро турнирга мезбонлик қилади

2023 йил 16 ва 17 сентябрь кунлари "Silk Road Samarkand" сайёҳлик мажмуаси "Challenge Samarkand" спорт фестивали учун ўз эшикларини очади. "Challenge Samarkand" – "Challenge family" халқаро бренди таркибига кирувчи триатлон пойгаси.

"Challenge family" дунёнинг 30 та давлатида триатлон бўйича турли масофага ўтказиладиган мусобақаларнинг жаҳондаги энг машҳур брендларидан бири бўлиб, "Challenge family" пойгаларида ҳар йили 50 000 дан ортиқ иштирокчи қатнашади.

Иштирокчиларга 3 босқичли спорт турлари бўйича уларнинг ёш тоифаларига кўра масофа ажратилади. Унга кўра, ўрта масофада аввалига 1,9 км сузиш, 86 км велосипедда ўтиш ва 21,5 км югуриш керак. Аёллар ва ёшлар учун масофа қисқароқ бўлади.

"Challenge Samarkand" мусобақасининг сузиш босқичи эшкак эшиш каналида, дунёдаги энг йирик учта эшкак эшиш каналидан бирида энг мусаффо булоқ сувида ўтказилади.  Югуриш босқичи "Silk Road Samarkand" замонавий сайёҳлик мажмуаси ҳудудида бўлиб ўтади, “Абадий шаҳар”ни ўраб турган гўзал эшкак эшиш канали атрофида 4 айланиб ўтади. Велопойга давомида спортчилар XIV-XV асрларга оид замонавий архитектура ва қадимий ёдгорликларнинг ўзига хос контрастини кўришади.

Мусобақаларда хорижлик спортчилар билан бир қаторда ҳаваскорлар ҳам иштирок этишлари мумкин. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этиши кутилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1