Қишки таътил кунлари узайтирилиши муносабати билан “Тошкент – Термиз – Тошкент” йўналишига қўшимча 1 та рейсга қатновлар қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Поезд ҳаракат жадвали қуйидагича:
2023 йилнинг 21 январь куни 158-сонли “Тошкент – Термиз” йўналиши:
- Тошкент 21:42 – Термиз 11:41.
2023 йилнинг 22 январь куни 157-сонли “Термиз – Тошкент” йўналиши:
- Термиз 15:10 – Тошкент 05:42.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, темир йўл чиптахоналаридан ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
Электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: chipta.railway.uz






