АсосийJamiyat

“Вақф” хайрия жамоат фондига янги раис тайинланди

'“Вақф” хайрия жамоат фондига янги раис тайинланди'ning rasmi

Бугун, 18 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди Васийлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда ташкилий масала кўрилиб, Тошкент шаҳридаги “Бўта бува” жоме масжиди имом-хатиби Зиёвуддин домла Мирсодиқов “Вақф” хайрия жамоат фонди раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Зиёвуддин домла Мирсодиқов кўп йиллардан буён диний соҳада фаолият олиб борган. У Тошкент вилоятидаги “Турсунмат қори”, “Эски Тошкент”, Андижон вилоятидаги “Жиддаи Муборак”, Тошкент шаҳридаги "Юнусобод-Оқ тепа" каби жоме масжидларда имом-хатиб вазифаларида ишлаган. Шунингдек, “Саййид Муҳйиддин Махдум” ва “Кўкалдош” мадрасалари мудири вазифаларида меҳнат қилган.

 

    Бошқа янгиликлар