1

Ҳиндистонда XVI асрга оид масжид йўлни кенгайтириш учун бузиб ташланди(видео)

ДУНЁ 18.01.2023, 16:46
Ҳиндистонда XVI асрга оид масжид йўлни кенгайтириш учун бузиб ташланди(видео)

Ҳиндистонда XVI асрга оид масжид йўлни кенгайтириш учун бузиб ташланди.

Хабарларда таъкидланишича, Саидобод Шоҳи масжиди жамоат ишлари бошқармаси ҳудудида қурилган бўлиб, йўлни кенгайтиришга тўсқинлик қилган. Тахминларга кўра, масжид афғон босқинчиси Шер Шоҳ Сури томонидан қурилган. Бузилишдан кўп ўтмай, унинг видеолари ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Бузиш ишлари Уттар-Прадеш штатининг Праяграж туманига қарашли Ҳандиа Теҳсил шаҳридаги Грант магистрал йўлини (ГТ Роад) кенгайтириш учун олиб борилган. Масжид Саидобод бозорида жойлашган эди. Бузиш вақтида полиция ва ҳукумат амалдорлари ҳозир бўлган. 

Масжид маъмурияти масжидни сақлаб қолиш учун Олий судга мурожаат қилишган. Масжид имомининг айтишича, улар Олий судга борганларида, суд бу фуқаролик иши эканини айтган. Фуқаролик суди даъвони рад этган ва бузишни тўхтатишдан бош тортди.

Масжид 2023 йил 9 январда бузиб ташланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1