Президент "Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги фармонни имзолади.
Унга кўра, судга ҳурматсизлик билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва ушбу мақсадга эришиш учун – маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгиланади.
Бундан ташқари, суд ишларини ҳал этишга аралашганлик ва суд ҳужжатларини ижро этмаганлик учун жазо чораларини кучайтириш режалаштирилган.
Ҳужжатда, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали одил судловни амалга оширишга аралашиш билан боғлиқ ҳар бир жиноят ишининг якуни тўғрисида оммавий ахборот воситаларида мажбурий маълумотларни жорий этиш топширилди.
Фармонда қўшимча қилинишича, судьяларнинг уй-жой дахлсизлиги, ёзишмалар, телефон ва бошқа сўзлашувлар, почта ва курерлик жўнатмалари сирини сақлашга доир ҳуқуқларини чекловчи, шунингдек, абонентлар ўртасидаги алоқалар тўғрисидаги маълумотларни олишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш фақатгина бош прокурорнинг санкцияси асосида амалга оширилиши мумкин.






