АсосийJamiyat

Пандемия сабабли тўхтатилган Тошкент—Новосибирск йўналишидаги поезд ҳаракати қайта тикланади

'Пандемия сабабли тўхтатилган Тошкент—Новосибирск йўналишидаги поезд ҳаракати қайта тикланади'ning rasmi

"Тошкент—Новосибирск" йўналишидаги халқаро поездлар ҳаракати қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2023 йилнинг 2 февраль санасидан Тошкент—Новосибирск—Тошкент йўналишидаги халқаро поезд ўз ҳаракатини бошлайди.

Унинг ҳаракат жадвали қуйидагича:

Тошкент 16:05 — Новосибирск 04:58

  • февраль ойида — 2, 10, 18, 26-кунлари;
  • март ойида — 2, 6, 10, 14, 18, 22, 26, 31-кунлари;
  • апрель ойида — 4, 8, 12-кунлари;
  • май ойида — 6, 14, 31-кунлари;
  • июнь ойида — 4, 12, 20, 28-кунлари;
  • июль ойида — 6, 14, 22, 31-кунлари;
  • август ойида — 8, 16, 24-кунлари;
  • сентябрь ойида — 2, 6, 26-кунлари;
  • октабр ойида — 12, 24, 28-кунлари;
  • ноябрь ойида — 2, 6, 10, 14, 18, 22, 26, 30-кунлари;
  • декабрь ойида — 4-куни.

Новосибирск 10:42 — Тошкент 05:32

  • февраль ойида — 5, 13, 21-кунлари;
  • март ойида — 1, 5, 9, 13, 17, 21, 25, 29-кунлари;
  • апрель ойида — 3, 7, 11, 15-кунлари;
  • май ойида — 9, 17-кунлари;
  • июнь ойида — 3, 7, 15, 23-кунлари;
  • июль ойида — 1, 9, 17, 25-кунлари;
  • август ойида — 3, 11, 19, 27-кунлари;
  • сентябрь ойида — 5, 9, 29-кунлари;
  • октабр ойида — 15, 27, 31-кунлари;
  • ноябрь ойида — 5, 9, 13, 17, 21, 25, 29-кунлари;
  • декабрь ойида — 3, 7-кунлари.

Маълумот учун, ушбу йўналиш қатнови 2020 йилда пандемия сабабли тўхтатилган эди.

    Бошқа янгиликлар