АсосийDunyo

Хитой аҳоли сони бўйича Ҳиндистондан ортда қолди

'Хитой аҳоли сони бўйича Ҳиндистондан ортда қолди'ning rasmi

Ҳиндистон дунёнинг энг кўп аҳолиси бўлган мамлакат сифатида аллақачон Хитойни ортда қолдирган бўлиши мумкин.

Мустақил аҳолини рўйхатга олиш ва демографик ташкилот World Population Review маълум қилишича, 2022 йил охирида Ҳиндистон аҳолиси 1,417 миллиардни ташкил этади.

Бу кўрсаткич расмий маълумотларга кўра 1,412 миллиардни ташкил этадиган Хитой аҳолисидан 5 миллионга кўп демакдир.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бу муҳим босқичга шу йил охирида эришилишини кутган. WPR маълумотларига кўра эса, Ҳиндистон аҳолиси 18 январь ҳолатига кўра 1,423 миллиардга етди.

Маълум бўлишича, 2021 йилда мамлакат пандемия туфайли юзага келган узилишлар туфайли сўровларни кейинга қолдиргандан кейин ҳар ўн йилда амалга ошириладиган аҳолини рўйхатга олиш маълумотларини эълон қилмаган.

БМТ прогнозларига кўра, 2050 йилга бориб Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги аҳоли сони бўйича фарқ 300 миллион кишидан ошади.

Хитой Статистика бюросининг расмий маълумотларига кўра, сўнгги бир йил ичида Хитой аҳолиси 850 минг кишига камайган.

    Бошқа янгиликлар