1

Нурсултон Назарбоевнинг юраги операция қилинди

ДУНЁ 20.01.2023, 12:42
Нурсултон Назарбоевнинг юраги операция қилинди

Операция машҳур кардиожарроҳ Юрий Пя раҳбарлигида Миллий илмий кардиожарроҳлик марказида ўтказилган.

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг юраги операция қилинди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Айдос Укибай Twitter’да эълон қилди.

“Нурсултон Назарбоевнинг юрагида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Операция муваффақиятли ўтди. Биринчи Президент ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ. Ҳозир у кузатув остида”, - деб ёзди Айдос Укибай.

Унинг сўзларига кўра, операция машҳур кардиожарроҳ Юрий Пя раҳбарлигида Миллий илмий кардиожарроҳлик марказида ўтказилган.

Маълумот учун, Назарбоев ҳозир 82 ёшда.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Қозоғистон Конституциявий суди “Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти — Элбоши тўғрисида”ги қонунни ўз кучини йўқотган, деб топиш ҳақида қарор қабул қилди. Унга кўра, Назарбоевнинг миллат етакчиси мақоми бекор қилинди. 

Аввалроқ, Назарбоевнинг шифохонага ётқизилганини хабар қилган эдик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1