АсосийЖАМИЯТ

Пойтахтдаги қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланди

Пойтахтимизда фаолият кўрсатаётган қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланди...

Пойтахтимизда фаолият кўрсатаётган қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланди.

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.  

Таъкидланишича, қурилиш фирмасининг ишчилари Тез тиббий ёрдам машинасида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология микробиология ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази қабул бўлимига овқат токсикоинфекцияси шубҳаси билан олиб келинган.  

Ҳозирда беморларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг аҳволи қоникарли ҳолатда.  

Шу ўринда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати юртдошларимиздан сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган маҳсулотларни истеъмол қилмаслик, истеъмол учун мўлжалланган таомларни тайёрлаш ва сақлашда санитария-гигиена қоидаларига амал қилишни сўрайди.  

    Бошқа янгиликлар