ССВ Матбуот хизмати жорий йил 19 январь эрталабки соат 08:00 дан 20 январь 08:00 гача вазирликда ташкил этилган Штабга келиб тушган маълумотларни эълон қилди.
Ушбу муддатда 2 762 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатган. “Тез ёрдам”га 32 638 та чақириқ келиб тушган.
Энг кўп чақириқлар:
- Фарғона вилояти — 3 863 та,
- Тошкент шаҳри — 3 418 та,
- Тошкент вилояти — 3 193 та,
- Андижон вилояти — 3 178 та,
- Сурхондарё вилояти — 3 108 та.
Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиалларига 2 994 та мурожаат келиб тушди.
- Беморлардан 847 нафари госпитализация қилинди.
- Сутка давомида жами 2 412 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан:
- 1 317 нафари — ўғил;
- 1 095 нафари — қиз.
- Ушбу гўдаклардан 28 нафари — эгизак.
Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:
- Фарғона вилояти — 275 нафар,
- Қашқадарё вилояти — 261 нафар,
- Самарқанд вилояти — 260 нафар,
- Сурхондарё вилояти — 233 нафар,
- Андижон вилояти — 218 нафар.






