АсосийDunyo

Қозоғистонда катта бозор ёниб кетди

'Қозоғистонда катта бозор ёниб кетди'ning rasmi

Бугун Қозоғистоннинг Тараз шаҳридаги "Оқсой" бозорида йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

"20 январь куни соат 13:22 да Жамбил вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларига Оқсой бозори, алоҳида икки қаватли уйнинг томи ёниб кетгани ҳақида хабар келиб тушди", — дейилади хабарда.

Бинода истеъмол товарлари, кийим-кечак, ўйинчоқлар сотиладиган чакана савдо дўконлари жойлашган бўлиб, иккинчи қаватда мато ва пардалар сотиш бўлимлари жойлашган.

    Бошқа янгиликлар