Бугун боксчиларимиз Бангкокда бешта нокаут қайд этишди

СПОРТ 21.01.2023, 22:16
Бугун боксчиларимиз Бангкокда бешта нокаут қайд этишди

Бангкок мезбонлик қилаётган бокс бўйича U-22 Осиё чемпионатининг бугунги куни нокаутларга бой бўлди.

Жумладан, Ўзбекистон терма жамоасининг беш нафар вакили муддатидан аввал ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди. Яна 2 нафар вакилимиз тўлиқ давом этган жангда муваффақиятга эришди. Айниқса, -86 кг вазн тоифасида Шоҳжаҳон Абдуллаевнинг қозоғистонлик Сагиндик Тогамбай устидан қозонган ғалабаси турнир безакларидан бирига айланди.

-63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев - Жанлуижи Калапупин (Индонезия) 2-раундда нокаут
-67 кг: Бекзод Ҳамидов - Раттапол Кадамдуан (Таиланд) 5:0
-71 кг: Нурислом Исмоилов - Кимхеанг Хун (Камбоджа) 1-раундда нокаут
-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Абдуразаг Алтагафи (Саудия Арабистони) 1-раундда нокаут
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Сагиндик Тогамбай (Қозоғистон) 1-раундда нокаут
-92 кг: Нусратбек Тоҳиров - Резебике Ашан (Хитой) 3:1
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Асадбек Маннонов (Тожикистон) 2-раундда нокаут.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1