1

Жиззахда оммавий муштлашув содир этилди

ЖИНОЯТ 22.01.2023, 17:28
Жиззахда оммавий муштлашув содир этилди

Ижтимоий тармоқда Жиззах вилояти  Зомин туманида рўй берганлиги билдирилган жанжалнинг видеотасвирлари тарқалди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати ҳолат бўйича расмий маълумот берди. 

Унда айтилишича, 2023 йил 21 январ соат 21 лар атрофида Зомин тумани Даштобод шаҳри Ўзбекистон маҳалласидаги овқатланиш шохобчасида бир неча шахс муштлашган. Келишмовчиликка Беруний маҳалласида яшовчи А.У., С.К. ҳамда О.Р. ларнинг эйилган таом учун ҳақ тўламаганликлари сабаб бўлган. 

Хабарда маълум қилинишича, ҳодиса содир бўлган куннинг ўзида айрим жабрланувчилар шифохонада тиббий ёрдам олган. Ўз навбатида ҳолат юзасидан ички ишлар ходимлари томонидан терговга қадар  текширув ўтказилмоқда. Қонунбузарларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1