АсосийJamiyat

Ўзбекистонда "свет"дан қарздорларни яна тармоқдан узиш бошланади

'Ўзбекистонда "свет"дан қарздорларни яна тармоқдан узиш бошланади'ning rasmi

Ўзбекистонда 27 январдан бошлаб электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ASKUE) қайта ишга туширилиши маълум қилинди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизматининг xaбар беришича, қарздорлариги мавжуд истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилади. 

“Мазкур тизимнинг қайта ишга туширилиши натижасида қарздорлик туфайли хонадонингизда электр энергияси таъминотида узилишлар бўлишини олдини олиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд тўлов тизимлари (Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш имконияти мавжудлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аномал совуқ шароитида истеъмолчиларни электр энергияси ва табиий газ бўйича юзага келган қарздорлик учун тармоқдан узиб қўйиш вақтинча тўхтатилганди.

    Бошқа янгиликлар