“Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Андижон вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган божхона кўриги натижасида, юк кузатув ҳужжатларида ёзиб кўрсатилмаган 26 хил турдаги умумий қиймати 2 млрд. 7 минг сўмлик маиший техника воситалари, канцелярия маҳсулотлари ва турли ҳилдаги кийим-кечаклар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.