Бутун Покистон бугун тизимдаги носозлик туфайли "свет"сиз қолди

ДУНЁ 23.01.2023, 15:50
Бутун Покистон бугун тизимдаги носозлик туфайли "свет"сиз қолди

Бутун Покистон бугун тизимдаги носозлик туфайли электрсиз қолди. 

Мамлакат энергетика вазирлигининг Twitter`даги саҳифасида маълум қилинишича, узилиш миллий тармоқдаги электр қуввати кўтарилганидан кейин содир бўлган.

“Дастлабки маълумотларга кўра, бугун эрталаб Миллий тармоқнинг тизим частотаси 7,34 га камайди, бу эса электр таъминотида кенг тарқалган узилишга олиб келди”, — дейилади хабарда.

Расмийлар электр таъминотини тиклаш устида ишламоқда, Исломобод электр компанияси ва Пешовар электр корхонасида бир қанча электр станцияларининг иши тикланди.

"Покистонда ёқилғи ва ёқилғи сарфини тежаш мақсадида қишда энергия блоклари тунда вақтинча ўчирилади", деди Энергетика вазири Хуррум Дастагир. Унинг аниқлик киритишича, бугун эрталаб ёқилгандан сўнг жанубий ҳудудда Жамшоро ва Даду ўртасида частота ўзгариши қайд этилган.

"Шу сабабли кучланишнинг ўзгариши юз берди, тизимлар бирин-кетин ўчиб қолди. Бу жиддий инқироз эмас", - дея хулоса қилди Дастагир.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+1.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11350.18
USD 7.59
12157.18
EUR -55.39
160.05
RUB -0.69
1