1

Бахтиёр Саидов Тожикистон ТИВ Сирожиддин Мухриддин билан учрашди

ЖАМИЯТ 24.01.2023, 00:03
Бахтиёр Саидов Тожикистон ТИВ Сирожиддин Мухриддин билан учрашди

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши арафасида 2023 йил 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни тўлиқ амалга ошириш учун яқин ҳамкорлик қилишга тайёрлиги тасдиқланди.

Олий ва юқори даражадаги режалаштирилган тадбирлар жадвали ва уларнинг турли жиҳатлари кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш, транспорт соҳасидаги ҳамкорлик ва ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорлик, шунингдек, минтақавий сиёсатнинг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистоннинг ИҲТдаги раислиги тузилма фаолиятига янги суръат бағишлаб, Ташкилот маконида ўзаро манфаатли шерикликни барча йўналишларда жадаллаштиришга хизмат қилгани қайд этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1