Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов "Зангиота-1" ва "Зангиота-2" шифохоналари ҳудудида аввал ўрнатилган 40 та контейнерни қайта жиҳозлаш учун 900 миллион сўм ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ушбу клиникалар икки ўринга мўлжалланган бўлиб, барча зарур дори воситалари ва тиббий асбоб-ускуналар, жумладан, ЭКГ аппарати ва кислород баллонлари билан жиҳозланган. Шунингдек, 2 нафар умумий амалиёт шифокори ва 2 нафар ҳамшира томонидан аҳолига жойида тиббий хизмат кўрсатилади.
Маблағлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари захирасидан ажратилиб, контейнерларни таъмирлаш ва коммуникацияларни (сув таъминоти, иссиқлик, канализация ҳамда электр таъминоти) ётқизиш учун сарфланади.
Лойиҳага кўра, 2023 йил охиригача Тошкент шаҳрининг барча туманларида жами 170 та мини поликлиника ташкил этилади.






