АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев икки кунлик давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади

'Шавкат Мирзиёев икки кунлик давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 26-27 январь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар бермоқда.

Икки мамлакат етакчиларининг учрашувлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади.

Олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларининг кенг доираси ўрин олган.

Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси дастурларини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.

Саммит якунида икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар