Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатганини хабар қилди.
2023 йил 20 январь куни Оқ-Там аҳоли пункти рўпарасидаги Давлат чегараси чизиғи яқинидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросига тегишли молхона ёниб кетган.
Ўзбекистоннинг чегарадош қишлоғи аҳолиси сувдан фойдалана олмагани учун Ала-Бука чегара отряди чегарачилари сув олиш учун Қирғизистон ҳудудига девордан ошиб ўтишга рухсат берган.
Ўз вақтида кўрсатилган ёрдам туфайли ёнғин тезда ўчирилган.
Қирғизистон Чегара хизмати ҳар қандай савол туғилганда фуқаролар энг яқин чегара бўлинмасига мурожаат қилиб, қонунда белгиланган тартибда ҳал этишлари мумкинлигини эслатиб ўтмоқда.






