Туркияда "Bayraktar Kızılelma" дрон самолёти синовдан ўтказилди (видео)

ДУНЁ 24.01.2023, 16:15
Туркияда "Bayraktar Kızılelma" дрон самолёти синовдан ўтказилди (видео)

"Bayraktar Kızılelma"  дрон самолёти Туркияда синовдан ўтказилди.  Бу ҳақда компания хабарида айтилади.

Синовнинг навбатдаги босқичида автомобилни идентификация қилиш тизими синовдан ўтказилган.

"Bayraktar" бошқаруви раҳбари Салжуқ Байрактар  “Бизнинг "Bayraktar Kızılelma" иккинчи парвоз синовини муваффақиятли якунлади. Унинг уфқлари очиқ бўлсин”, — дейди.

Қайд этилишича,  янги дрон соатига 630 километр тезликка ва 11 километргача баландликка чиқиш имкониятига эга. Парвоз давомийлиги тахминан беш соат.

У турбожетли двигатель ва яширин технология билан жиҳозланган. Унинг максимал учиш вазни 6000 килограммни ташкил этади, шундан 1500 килограмм фойдали юкдир.

Баъзи манбаларга кўра, реактив қирувчи дронга Украинанинг "Мотор Сич" ширкатида ишлаб чиқарилган АІ-25ТЛТ двигатели қўйилган. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+1.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11350.18
USD 7.59
12157.18
EUR -55.39
160.05
RUB -0.69
1