Ўзбекистонда тадбиркорлик хиёбонлари ташкил этилади

ЖАМИЯТ 24.01.2023, 20:05
Ўзбекистонда тадбиркорлик хиёбонлари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга мувофиқ, республика ҳудудларида “Тадбиркорлар хиёбонлари” ташкил этилади. Бунда:

  • хиёбонлар тадбиркорлик субъектлари томонидан Савдо-саноат палатасига тўланган аъзолик бадаллари, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари ҳамда маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан барпо этилади;
  • ташкил этилаётган хиёбонларда тадбиркорлар, банк вакиллари, инвесторларнинг бизнес лойиҳаларини муҳокама қилиш ҳамда “B2B” тадбирлари ва “коворкинг” фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратилади, Wi-Fi зоналар ташкил қилинади;
  • фаол тадбиркорларнинг эришган натижаларини намойиш этиш мақсадида йил давомида кўргазмалар ўтказиб борилади;

Қарорга кўра, хиёбонлардаги бино-иншоотлар Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари балансига ўтказиб берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1