Беморнинг ўғли томонидан калтакланган "Тез ёрдам" ходимининг аҳволи ҳақида маълумот берилди

ЖАМИЯТ 24.01.2023, 21:08
Беморнинг ўғли томонидан калтакланган "Тез ёрдам" ходимининг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Тошкент туманида чақирув асосида келган "Тез ёрдам" ходимига хонадон эгаси томонидан жароҳат етказилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат бўйича қўшимча тавсилотларни очиқлади.

Жабр кўрган "Тез ёрдам" ходими Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига олиб борилган. Текширувлар натижасида у “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, ўнг томон ёноқ соҳаси кўкарган жароҳати, ўнг томонлама ёноқ соҳаси ва периорбитал соҳанинг териости гематомаси” ташхиси билан шошилинч нейрохирургия бўлимига ётқизилган. Ҳозир бемор белгиланган стандартлар асосида тиббий муолажаларни олмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолатни ўз назоратига олган. Шунингдек, вазиятга қонун доирасида ҳуқуқий баҳо берилиши учун барча зарур чораларни кўрмоқда.

Айни пайтда 24 ёшли фуқаро Ў.А. ички ишлар органлари томонидан процессуал тартибда ушланган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1