1

"Фарғонада эркак ҳомиладор аёлини машинага солиб, ёқиб юборди" (видео)

ЖАМИЯТ 25.01.2023, 01:36
"Фарғонада эркак ҳомиладор аёлини машинага солиб, ёқиб юборди" (видео)

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада эркак ҳомиладор аёлини машинага солиб, ёқиб юборганлиги ҳақида видеолар тарқалди.

Ҳолатга Бош прокуратура расмий изоҳ берди. Прокуратура матбуот котибининг берган хабарига кўра, 2023 йил 24 январь куни соат тахминан 19:00 ларда фуқаро М.У. “Матиз” русумли автомашина бошқарувида ҳомиладор турмуш ўртоғи (шаръий никоҳ асосида) 1987 йилда туғилган М.Х.ни шифохонадан яшаш хонадонига олиб кетаётган вақтида, турмуш ўртоғи уни рашк қилган ҳолда оғзаки жанжаллашиб келган.

М.У. турмуш ўртоғи билан гаплашиб олиш мақсадида, автомашинани Фарғона шаҳридаги “Нефтчи” стадиони рўпарасида тўхтатган.

Шу вақтда, автомашина орқа ўриндиғида ўтирган М.Х. (аёл) ўзи билан уйидан олиб чиққан пластмасса идишдаги “бензин” ёқилғисини дастлаб турмуш ўртоғи М.У.ни, кейинчалик эса ўзини ва автомашина салони ичига сепиб, ёқмоқчи бўлган.

Турмуш ўртоғининг ушбу ҳаракатидан қўрқиб кетган М.У. автомашинадан тушиб, ташқарига қочган вақтда М.Х. ёндиргич (зажигалка) билан ўзини ва автомашинани ёқиб юборган.

Чақирувга асосан ҳодиса жойига етиб келган Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ёнғин тезкорлик билан ўчирилиб, тез-тиббий ёрдам бўлими ходимлари томонидан автомашина салонида бўлган марҳума М.Х.нинг ёнғин натижасида туғилган ўғил жинсли чақалоғини ҳаёти сақлаб қолинган.

Бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан чақалоқ шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми “б” банди (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1