1

Нодирбек ва Кеймер ўртасида 7 соат давом этган ўйин дуранг билан тугади

ЖАМИЯТ 25.01.2023, 08:40
Нодирбек ва Кеймер ўртасида 7 соат давом этган ўйин дуранг билан тугади

"Тata Stell Chess 2023"нинг 9-раунд баҳслари якунланди. 

"Мастерс" гуруҳида 6 очко билан пешқадамлик қилаётган ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов (2713) германиялик Винцент Кеймерга (2696) қарши дона сурди.

Абдусатторов ва Кеймер ўртасида  7 соатга яқин давом этган ўйин натижаси эса дуранг!

Шундай қилиб, Нодирбек гуруҳда 9 та ўйин билан 6.5 очко жамғариб, пешқадамликни сақлаб қолди. 

"Challengers" гуруҳида 5 очко билан 4-ўринда бораётган Жавоҳир Синдаров (2654) эса шахмат тарихида энг ёш гроссмейстер бўлган АҚШ вакили Мишра Абҳиманю (2559) билан баҳсга киришди ва жуда чиройли ғалаба билан 9та ўйиндан 6 очко жамғариб, ўз гуруҳида пешқадамдан атиги 0.5 очко ортда қолмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1