АсосийJamiyat

Сурхондарё, Андижон ва Қорақалпоғистонда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди - Энергетика вазирлиги

'Сурхондарё, Андижон ва Қорақалпоғистонда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди - Энергетика вазирлиги'ning rasmi

Жорий йилнинг 10-24 январь кунларида Энергетика вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган назорат тадбирларида 300 та ҳолатда айрим тадбиркорлик субъектлари ва истеъмолчилар томонидан 4,5 млн кВт-соат миқдордаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилоятидаги “Машҳура Торт Ангор” МЧЖ, Андижон вилоятидаги “Оқ ёр сауна” ОК ҳамда Қорақолпоғистон Республикасидаги “Cаке бумер” МЧЖлар каби маиший хизмат кўрсатувчи бир қатор корхоналар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги маълум бўлди.

Бунинг натижасида энергетика тизимига жами 2,1 млрд сўм миқдорида зарар келтирилгани маълум бўлди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 22 минг 500 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчиларнинг электр қурилмалари тармоқдан ажратилиб, ҳолат бўйича тегишли чоралар қўллаш учун расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар