«Ўзбекнефтгаз» раҳбарияти мамлакатда ишчи ташриф билан бўлиб турган Туркманистоннинг Petronas Charigali Sdn Bxd компанияси делегацияси аъзолари билан учрашув ўтказди. Компания матбуот хизмати хабар беришича, музокаралар якунида томонлар 2023 йилда Туркманистондан Ўзбекистонга нефть етказиб бериш дастурини биргаликда тайёрлаш тўғрисида келишувга эришган.
Шунингдек, учрашувда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг Petronas Charigali Sdn Bxd компаниясининг ишлаб чиқариш корхоналари билан ўзаро муносабатлари истиқболлари муҳокама қилинган. Заводга нефть хом-ашёси импорти борасида узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятига алоҳида эътибор қаратилган.
Маълумот учун, Petronas Charigali Sdn Bxd компанияси Каспий денгизининг Туркман шельфида нефть ва газ қазиб олиш операторларидан бири ҳисобланади. Малайзиянинг тўлиқ интеграциялашган нефть-газ трансмиллий компанияси Петронасънинг шўба корхонаси бўлиб, у ишлаб чиқариш ҳажми бўйича дунёдаги етакчи нефть ва газ компанияларидан биридир.






