Бугун Сурхондарёнинг 4 та туманига янги ҳоким тайинланди.

Узун туманига Бозоров Хабибулла Шерданакулович ҳоким этиб тасдиқланди.
У бунгача Тошкент шаҳар ИИББ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари эди.

Бундан ташқари, Денов туманига Аброров Илҳом Иброҳимович ҳоким этиб тайинланди.
У тайинловга қадар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида бошқарма бошлиғи эди.

Шунингдек, Олтинсой туманига Махматраемов Баҳром Омонович ҳоким этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Кинематография агентлиги бош директорининг ўринбосари эди.

Бойсун туманига Шукуров Бохадир Шотураевич ҳоким этиб тайинланди.
У 2022 йилдан буён Вазирлар Маҳкамасининг Экологик назорат бўлими мудири эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Сурхондарёнинг 5 та туманига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.





