АсосийDunyo

АҚШ M1 Abrams батальонини Украинага беради

'АҚШ M1 Abrams батальонини Украинага беради'ning rasmi

АҚШ президенти Жо Байден шу ҳафта Украинага Америкада ишлаб чиқарилган M1 Abrams танкларини етказиб беришини эълон қилади. 

Маълум қилинишича, Abrams танклари баталони - бу 30 дан 50 тагача жанговар техникага тўғри келади. АҚШ армиясининг танк баталони 44 та оғир зирҳли техникадан иборат.

Ўтган сешанба куни The Wall Street Journal АҚШ маъмурияти M1 Abramsнинг "сезиларли" миқдорини Украинага ўтказиш тарафдори эканлиги ҳақида хабар берди. аъкидланишича, Вашингтоннинг бу қадами Берлин билан келишувнинг бир қисми бўлиб, унда Киевга Германияда ишлаб чиқарилган оз сонли Leopard 2 танкларини тақдим этиш, шунингдек, ушбу танклар билан Польша ва улар арсеналида бўлган бошқа НАТО мамлакатларини таъминлаш кўзда тутилган. 

The Wall Street Journal нашри ортидан Американинг Politico нашри Қўшма Штатлар Киев режимига ҳарбий ёрдам сифатида камида 30 та Abrams юбориши мумкинлигини хабар қилди.

Аввалроқ Германиянинг Der Spiegel нашри Германия кўп ойлик муҳокамалардан сўнг Украинага  Leopard 2 танкларини етказиб беришга қарор қилгани ҳақида хабар берган эди.

    Бошқа янгиликлар